narrator-icon
Конституциявий луғат

сайлов ўтказиш талаблари ҳамда ҳуқуқ нормалари мажмуи.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашма.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов.

одил судловни амалга оширувчи мустақил орган. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

давлатнинг бошқа давлатлардан ички ва ташқи сиёсатда мустақиллиги.

ходимга бериладиган 21 кундан кам бўлмаган дам олиш кунлари.

таълим олувчиларга чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён.

давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.

шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ташқарисида қонуний асосда туриши.

бюджет тизимига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.