Конституция – мамлакатда қабул қилинаётган барча Қонун, қарор, фармон, фармойишлар Конституция асосида қабул қилинади. Ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжат Конституцияга зид бўлиши мумкин эмас.
айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши ҳақида қарор чиқарилган шахсдир. Айбланувчи судда судланувчи деб, ҳукм чиқарилганидан кейин эса, маҳкум ёки оқланган деб аталади.
давлат ёки бирор-бир ташкилотнинг бириктирилган белгиси, рамзи. У бир ёки бир неча рангдаги матодан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикасининг байроғи мовий, оқ, яшил, қизил ранглардан иборат ва унда навқирон ярим ой ва 12 та юлдуз тасвири акс этган.
жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлсада, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахс. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
жиноят судлов ишлари юритишнинг иштирокчиси сифатида қонунга мувофиқ, жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс.
Ўзбекистонда жойлардаги олий мансабдор шахс, маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти бошлиғи. Ҳокимлар маҳаллий вакиллик ҳокимиятини ҳам бошқаради, яъни улар ишини ташкил этади. Ҳокимлик лавозими вилоятларда, туманларда ва шаҳарларда мавжуддир. Уларнинг ваколат муддати – беш йил.
ҳомийликни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар.
ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган факт ва воқеаларни тасдиқловчи, лозим даражада тузилган ва зарурий реквизитлари (штамп, имзо, муҳр, сана, тартиб рақами) мавжуд бўлган ёзма расмий иш қоғози.
давлат томонидан ўрнатиладиган ва муҳофаза этиладиган ҳуқуқларни ҳимоя қиладиган қоидалар йиғиндиси.