narrator-icon
Фойдали маълумотлар ва қўлланмалар
image
Ҳоким бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 120-моддасига асосан, “Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас”.

Ҳоким бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас

PDF


Мазкур норма маҳаллий даражада вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият функциялари ажратилади. Ҳокимларнинг Халқ депутатлари кенгашларига бошчилик қилиши ҳақидаги қоиданинг чиқарилиши, уларнинг Кенгашлар олдида масъулиятини оширишга, ҳокимликлар фаолияти устидан Кенгаш ва депутатлар назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

Киритилаётган янгилик халқ депутатлари Кенгаши фаоллигини оширади ва натижада жамиятнинг вакиллик демократиясига ишончи ва бунинг таъсирида сиёсий фаоллиги, маҳаллий давлат бошқаруви жараёнларидаги иштироки кенгаяди.

Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантиришга хизмат қилади. “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” конституциявий принципини амалга оширишга хизмат қилувчи ҳокимлик идоралари раҳбарларининг халқ депутатлари Кенгашлари олдида ҳисобот берадиган самарали тизим йўлга қўйилади. Энг муҳими, ҳокимларни ўзлари қарор қабул қилиб, ўзлари бошчилик қиладиган кенгашларда ушбу қарорларни тасдиқлатиш, кейинчалик унинг ижросини назорат қилиш каби амалиётга чек қўйилади.

Ушбу янгилик асосида Кенгашларнинг фаолияти, авваламбор, маҳаллий аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилишга йўналтирилса, ҳокимнинг фаолияти эса мазкур қарорларни ижро қилишга қаратилади.